битта майдонда кетяпти. Нарсаларда инсон пайдо қилаётган хусусиятлар ҳақидаги баҳс фаръий (жузъий) бўлди. Чунки у инсоннинг феъли ҳақидаги баҳс натижасида келиб чиқди. Шунинг учун у мўътазила, жабрия, аҳли сунналар орасидаги ихтилофда иккинчи даражали баҳс. Банданинг феъли ҳақидаги баҳс улар ўртасидаги асосий баҳсдир. Тортишувлар, муноқашаларнинг аксари мана шу ҳақда бўлди. «Қазо ва қадар» икки калимадан таркиб топиб, бир-бирига алоқали, бири-биридан келиб чиқадиган битта атама бўлса-да, кейинчалик бу баҳсда инсон пайдо қиладиган хусусиятлардан кўра кўпроқ инсон феъли ҳақидаги баҳс ҳукмрон бўлди. «Қазо ва қадар» масаласи ҳақидаги баҳслар давом этар, ҳар бири бошқасига хилоф тушунчага борарди. Мўътазила ва аҳли сунна шайхларидан кейин уларнинг шогирдлари ва уларга эргашганлар келди ва ҳар бир асрда улар ўртасидаги баҳс давом этди. Кейинчалик мўътазилалар сиқилиб, аҳли сунналар ғолиб бўла бошлади. Баҳс қилувчилар қазо ва қадар ҳақида баҳслашар ва унга ўзлари хаёл қилган янги маъноларни қўйишар, луғавий ва шаръий лафзларни ишлатишга уринишарди. Баъзилар айтдики, қазо ва қадар Оллоҳнинг сирларидан, уни ҳеч ким билолмайди. Баъзилари эса қазо ва қадар ҳақида мутлақо баҳс қилиб бўлмайди, чунки Расулуллоҳ с.а.в. бундан қайтарганлар деб, қуйидаги ҳадисни келтирардилар: «Агар қадар зикр қилинса, тийилинглар». Баъзилари қазо ва қадарни бир-биридан ажратиб, қазо фақат куллиётлардаги куллий (яхлит) ҳукм, қадар эса жузъиётлар ва тафсилотлардаги жузъий ҳукм дейишарди. Баъзилар айтдики, албатта қадар режалаштириш, қазо эса уни ижро қилиш. Бу фикрга кўра, Оллоҳ Таоло бир амални режалаштиради. Демак, у бу ишни белгилайди ва бу қадар бўлади. Кейин Оллоҳ Таоло бу амални ижро қилади ва бу қазо бўлади. Улардан баъзилари айтдики, қадардан мурод - тақдир, қазо эса - яратиш. Баъзилари бу икки калимани бир-биридан ажратмай айтардики, қазо ва қадар бир-биридан ажралмайдиган, бир-бирига киришиб кетувчи ишдир. Чунки биттаси асос ўрнида, у - қадар, бошқаси бино ўрнида, у - қазо. Кимки бу икковини ажратмоқчи бўлса, бинони бузишга қасд қилибди... Уларнинг баъзилари бу икки нарсанинг ўртасини ажратиб, қазони бир нарса, қадарни бошқа нарса қилди.
Шундай қилиб, қазо ва қадар мавзусидаги баҳс улар ўртасини ажратганлару-ажратмаганлар орасида давом этди. Лекин ҳаммасининг назарида ва ҳаммасининг тафсирида битта мазмун бор эди. У ҳам бўлса, банданинг феъли вужудга келиш жиҳатидан Оллоҳ тарафидан вужудга келадими ёки банда тарафиданми, ёки банда уни бажармоқчи бўлган пайтда Оллоҳ уни яратадими? Баҳс сайқаллашиб, шу маънога ўрнашди ва шу майдонда давом этди. Бу баҳс пайдо бўлганидан кейин қазо ва қадар масаласи ақида баҳси ҳақида бўлиб, ақида асосларининг олтинчиси бўлиб қолди. Чунки Оллоҳ Таоло банданинг феълини ва нарсалардаги хусусиятларни яратганлиги учун бу феъл ва хусусиятлар яхшилик ёки ёмонлик бўладими фарқи йўқ. Бу Оллоҳга боғлиқ ишлардир. Мана шулардан кўриниб турибдики, қазо ва қадар битта исм ва битта атама деган эътибордами ёки иккаласи бир-биридан ажратиб бўлмайдиган
47-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|